Машарипов фаолиятини Африканинг энг номдор клубида давом эттириши мумкин

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Саудия Арабистонинг “Ал-Насср” клуби футболчиси Жалолиддин Машарипов фаолиятини Мисрнинг “Ал-Аҳли” клубида давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда мисрлик журналист Омар Яссин хабар берди.

Манбага кўра, Африканинг энг номдор жамоаларидан бири бўлмиш “Ал-Аҳли” ўзбекистонлик футболчини 600 минг доллар эвазига ижарага олмоқчи. Миср клуби Машариповни тўлиқлигича сотиб олиш учун 2 миллион доллар сарфлашига тўғри келади. Машариповнинг ўзи эса янги жамоасида йилига 1,5 миллион доллар ишлаб топиши мумкин.

Маълумот учун, 28 ёшли футболчи 2021 йилда Тошкентнинг “Пахтакор” клубидан 1 миллион евро эвазига “Ал-Насср” жамоасига кўчиб ўтган эди. Машарипов Саудия Арабистони чемпионатида 26 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 5 та голли узатма амалга оширган. “Тransfermarkt” портали ўзбекистонлик иқтидор эгасини 3 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жалолиддин Машарипов

Баҳолаганлар

465

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг