Машҳур “Валли” мультфильмидаги ёқимтой роботнинг прототипи яратилди
Технология
−
31 Июль 2023
4329Америкалик муҳандис Метт Хоббс машҳур мультфильмдаги Wall-E (Валли) роботининг нусхасини яратди. Бу ҳақда “Shazoo” нашри хабар берди.
Wall-E бошқаларга ёқимли кўз билан қарайди, қўлларини кулгили тарзда силкитади ва ўз исмини мультфильмдаги овоздек талаффуз қилади. Ихтирочи ҳозир роботни турли кўргазмаларга олиб бориб, одамларни хурсанд қиляпти.
Робот устида Хоббс билан бирга бир гуруҳ ёш муҳандислар ва Макмастер интернет дўкони беш йил давомида иш олиб борган. Бироқ Wall-E қурилмасининг баъзи функциялари Юлдузли урушлар дроидига қараганда анча мураккаброқ бўлиб чиқди. Ушбу жараёнда Макмастернинг аввалроқ яратган R2D2 роботи тажрибаси ас қотган.
Дизайн нуқтаи назаридан Wall-E’нинг ҳақиқий прототиплари ёки моделлари йўқ – Pixar анимацияга эга тўлиқ ҳуқуқли 3D модели билан чегараланган.
R2D2’дан фарқли ўлароқ, ҳақиқий Wall-E кўпроқ ҳаракат эркинлигига эга. У силлиқ юзаларда яхши ҳаракат қилади. Бундан ташқари, Макмастер роботнинг “қўл”ларини кучлироқлари билан алмаштириб, уларнинг аниқлиги ва тезлигини оширмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Япониянинг Skeletonics – экзоскелет ишлаб чиқарувчи компанияси “ Трансформерлар” фильмидаги жанговар роботларнинг костюмини яратди.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь