Машҳур спортчи эрини зўравонликда айблади
Спорт
−
03 Июнь 2023
20832Жиу-житсу бўйича 9 карра Бразилия чемпиони Габи Гарсия эрини ўлим билан таҳдид қилиш ва жисмоний зўравонликда айблади.
“Эрим Алмейда мени икки йилдан бери жисмоний ва руҳий томонлама азоблаб келади. Бу ҳақиқатни бугун айтмасам бўлмасди, жиноятчилар қонун олдида жавоб бериши керак. Менинг фаолиятимдаги узилишларга ҳам айнан унинг чекловлари сабаб бўлмоқда”, дейди Гарсия.
Габи анча вақтдан буён собиқ эри Алмейда билан бирга яшамаса ҳам улар расман эр-хотин ҳисобланади, чунки Алмейда спортчи билан ажрашишни истамаяпти.
“У онасининг нафақасига кун кўради. Ҳатто мендан ҳам суд орқали пул ундиришдан умидвор бўлиб юради. Кредит карталарим билан 19 та фирибгарлик ҳолати қайд этилган. Шу сабабдан баъзида уйимда сув ва электрдан узилишлар юз бериб туради”, дейди чемпион.
Гарсия ўз саҳифасида эълон қилган расмлардан Алмейданинг одамлари мунтазам равишда унга турли таҳдидли сўзлар билан SMS хабарлар юбориб туришини билиш мумкин.
“У мени отам билан қўрқитди. Отамнинг ширкати қаерда жойлашганини билишини айтиб, ҳеч кимга вазият ҳақида хабар бермаслигим билан таҳдид қилди. Отамга эса мен ҳақимда айтиб, пул олмоқчи ҳам бўлган”, дейди Гарсия.
Шунингдек, Гарсия Алмейда томонидан орттирилган жароҳатлар ҳақидаги суратларини ҳам эълон қилди.
Маълумот учун, Габи Гарсия жиу-житсудан ташқари аралаш яккакурашлар спорти билан ҳам профессионал тарзда шуғулланиб келади. Унинг MMAʼдаги натижаси 6 та ғалабали жангни ташкил этади.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси