Машҳур операчи Яника Багрянская вафот этди

Маданият-санъат

image

Бугун, 7 сентябрь куни машҳур опера хонандаси, Алишер Навоий номидаги савлат академик катта театри солисти Яника Багрянская Туркия клиникаларидан бирида узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди. 

Бош консулхона марҳуманинг яқинлари ва оиласига чуқур таъзия билдириб, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан ҳамкорликда марҳуманинг яқинларига зарурий консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилганини билдирган.

Маълумот учун, Яника Багрянская 1996 йил Тошкент давлат консерваториясини тамомлаган. У йигирма йилдан ортиқ вақт давомида театрнинг етакчи меццо-сопрано хонандаларидан бири бўлиб келган. У “Романсиада” халқаро романси танловининг  II даражали мукофоти совриндори, халқаро фестивалларда фаол иштирок этган ҳамда ўзининг юқори профессионал маҳорати, саҳна ижодкорлиги ва санъатга муносабати билан халқ ичида танилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон халқ бахшиси, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Шоберди бахши Болтаев 81 ёшида вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Яника Багрянская опера хонандаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар