Машҳур мексикалик наркобарон АҚШ қамоқхонасидан озод қилинди
Олам
−
31 Август
10238Мексика тарихидаги энг машҳур наркобаронлардан бири Осиель Карденас АҚШ қамоқхонасидан озод қилинди. Кеча, 30 август куни у депортация қилиниши учун иммиграция хизмати ходимларига топширилган. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Нашрга кўра, “Кўрфаз” картелининг собиқ раҳбари Карденас Мексика ўтмишидаги энг қонли зўравонликларни уюштирган тўдага раислик қилган. У бир қатор йирик фирибгарлик тактикаларини қўллаш орқали гиёҳванд моддалар савдосини амалга оширишда айбланган. Карденас собиқ армия махсус кучларидан ташкил топган “Кўрфаз” картелининг қуролли қаноти – “Zetas”га асос солган.
У 2003 йилда қуролли жангдан сўнг қўлга олинган ва 2007 йилда АҚШга экстрадиция қилинган. 2010 йилда 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. “Zetas” кейинчалик ўз-ўзидан тарқалиб кетган ва бирмунча вақт давомида Мексикадаги энг ҳалокатли жиноий гуруҳга айланган.
АҚШ қамоқхона хизмати матбуот котибига кўра, Карденас кеча, 30 август куни АҚШ Иммиграция ва божхона назорати ҳибсхонасига топширилган. Унинг Мексикага депортация қилиниши ёки АҚШда қолиши аниқ эмас.
Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, Байден маъмурияти 2 сентябрь куни Карденасни Мексикага топширишни режалаштирмоқда.
LiveБарчаси