Машҳур косметолог Роналдуни судга берди
Спорт
−
25 Ноябрь
3595“Ал-Наср” клубининг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз вақтида Англияда косметик хизматлар учун тўлов қилмагани учун судга берилди. Бу ҳақда “The Sun” хабар берди.
Манбага кўра, косметолог Рошан Равиндран португалиялик футболчи 2021 ва 2022 йилларда “Манчестер Юнайтед”да ўйнаган пайтларда муолажалар учун тўлов қилмаган.
Футболчи 40 минг фунт стерлинг миқдоридаги суммани тўламаган. Равиндран ботокс, филлер, терини парвариш қилиш ва қош кўтариш бўйича фаолият юритади. Даъво аризасида Роналдунинг севгилиси Жоржина Родригеснинг исми кўрсатилмаган, бироқ косметолог нафақат футболчининг ўзи, балки унинг яқинларига ҳам хизмат қилгани қайд этилган.
Маълумот учун, Роналду ҳозирда фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттирмоқда, унинг “Ал-Наср” билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсумда футболчи 14 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” маълумотларига кўра, Роналдунинг бозор нархи 15 миллион еврони ташкил қилади.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь