Мартинес “Эвертон”га қарши ўйинда жароҳат олди

Спорт

−

image

Аргентиналик дарвозабон Эмилиано Мартинес Англия Премьер-лигаси доирасида “Эвертон”га қарши учрашувда рақиб футболчиси билан тўқнашув оқибатида жағини синдириб олди. Бу ҳақда журналист Гастон Эдул ўзининг X саҳифасида хабар берди.

Манбага кўра, Мартинес ҳозирда шифохонада қолмоқда. Компьютер томографияси, шунингдек, унинг бўйин ва орқа қисми текширувлари натижалари ижобий бўлгани айтилмоқда.

Дарвозабон кеча, 17 октябрь куни “Эвертон”га қарши 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашувнинг иккинчи бўлими ўрталарида майдондан замбилда олиб чиқилган эди. Мартинес тўпни эгаллашга уринган пайтда рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетган. Ҳодисадан сўнг шифокорлар майдонга кириб, дарвозабонга ёрдам кўрсатишган ва унга кислород ниқобини тақишган.

Маълумот учун, 34 ёшли Мартинес жорий йилнинг 30 август куни “Челси” сафига қўшилган. У 2020 йил сентябридан буён “Астон Вилла”да тўп сурган ва клуб билан 2026 йилда Европа лигасида ғолиб чиққан. Шунингдек, “Арсенал” сафида Англия Суперкубогини уч марта (2014, 2015, 2020) ва Англия кубогини бир марта (2020) қўлга киритган.

Дарвозабон “France Football” журнали томонидан йилнинг энг яхши дарвозабонига топшириладиган Лев Яшин совринини 2023 ва 2024 йилларда қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг