Март ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Жамият

image

Ўзбекистон аҳолиси март ойида 2 та байрам ҳисобига дам олади. Бу ҳақда “2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Президент фармонида айтиб ўтилган. 

Унга кўра, якшанба кунларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда ҳафтасига 5 кун ишлайдиган Ўзбекистон фуқаролари мартда 13 кун дам олади. 

Байрам кунлари 8 мартдан бошланади. Бунда 8 март, жума ва ундан кейин икки кун 9-10 март кунлари дам олиш куни ҳисобланади. 

Шунингдек, 21 март пайшанба – Наврўз байрами ҳам дам олиш куни, деб белгиланган. Шу муносабат билан, ўзбекистонликлар кетма-кет тўрт кун: 21, 22, 23 ва 24 мартда дам олади.

Бундан ташқари, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар учун 22 март, жума куни ва олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 23 март, шанба — қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Март дам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг