Марокашда тошқинлар ортидан 21 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
15 Декабрь 1185 1 дақиқа
Кеча, 14 декабрь куни Марокашнинг Атлантика океани соҳилида жойлашган Сафи минтақасида ёғган кучли ёмғир сув тошқинларига сабаб бўлди. Бу ҳақда MEDI1TV хабар берди.
“Сафи минтақасидаги маҳаллий ҳокимият якшанба куни ҳудудга ёғган ёмғир ва момақалдироқ сабабли юзага келган сув тошқинлари қурбонлари сони 21 нафарга етганини маълум қилди”, дейилади телеканал хабарида.
Марокаш ОАВлари маълумотига кўра, Сафи шаҳрида, яъни шу номдаги провинциянинг маъмурий марказида тахминан 70 та уй ва дўконни сув босган, тошқинлар 10 та автомобилни оқизиб кетган, шунингдек, йўлларга зарар етган.
Маълумотларга кўра, 32 киши жароҳатланган. Улар шифохонага ётқизилган, бироқ зарур тиббий ёрдам кўрсатилгач, кўпчилигига жавоб берилган. Қутқарувчилар бедарак йўқолганларни қидириш билан шуғулланмоқда, шунингдек, табиий офатдан зарар кўрган ҳудудларга етиб боришга ҳаракат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғазода содир бўлган 72 соатлик кучли ёмғир оқибатида сув тошқинлари содир бўлгани, оқибатда 14 киши, жумладан, уч бола вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси