Марокашда терма жамоа шарафига виртуал музей очилди
Спорт
−
28 Декабрь 2022
4679Марокашда расмийлар томонидан 2022 йил Қатарда бўлиб ўтган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Марокаш миллий терма жамоасининг муваффақиятли иштирокига бағишланган виртуал музей очилди. Бу ҳақда 27 декабрь куни "Le Matin" газетаси хабар берди.
18 декабрь куни якунига етган турнирда “Атлас шерлари” ажойиб натижага эришди – ярим финалга чиқди ва чемпионатда тўртинчи ўринни эгаллади. Марокашгача Жаҳон чемпионатлари тарихида ҳеч бир Африка давлати мундиал ярим финалига чиқа олмаган.
Марокаш Ёшлар, маданият ва коммуникациялар вазирлиги ҳомийлигида яратилган niyamaghribia.ma сайтидаги виртуал музей Қатарда бўлиб ўтган мусобақада “Атлас шерлари”нинг ўйинларини акс эттирувчи фото ва видеоларнинг катта тўпламини ўз ичига олади. Виртуал музейда африкаликларнинг Бельгия, Канада, Испания ва Португалия жамоалари устидан қозонган ғалабалари тасвирланган лавҳаларга кўпроқ урғу берилган.
Экспозиция марокашлик мухлисларга ҳам катта эътибор қаратди, улар дунёнинг турли бурчакларида туриб, ўз футболчиларини руҳий жиҳатдан қўллаб-қувватлади.
"Виртуал музей Марокаш миллий терма жамоасининг Қатардаги Жаҳон чемпионатидаги тарихий ютуғини абадийлаштириш, унинг энг муҳим, унутилмас лаҳзаларини жонлантириш учун яратилган. Бу "Атлас шерлари"га яна бир эҳтиромдир", дейди лойиҳа муаллифлари.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь