Марокаш Араб кубогини қўлга киритди
Спорт
−
19 Декабрь 1619 1 дақиқа
Кеча, 18 декабрь куни Қатарнинг “Лусаил” стадионида Араб кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Марокаш терма жамоаси Иорданияни қўшимча вақтда 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа чемпионига айланди.
Учрашувнинг тўртинчи дақиқасидаёқ марокашликлар ҳисобни очди. Усама Таннаненинг майдон марказидан йўллаган ажойиб зарбаси Иордания дарвозабони Язид Абулайлани ожиз қолдирди.
Иордания терма жамоаси иккинчи бўлимда жавоб қайтарди. 48-дақиқада Али Олван боши билан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг, 68-дақиқада белгиланган пенальтини ҳам айнан Али Олван аниқ амалга ошириб, иорданияликларни олдинга олиб чиқди.
Бироқ асосий вақт тугашига уч дақиқа қолганида Абдурраззоқ Ҳамдаллоҳ ҳисобни яна тенглаштирди ва ўйин қўшимча вақтга кўчди. Қўшимча бўлимларда Ҳамдаллоҳ яқин масофадан яна бир гол уриб, Марокашга ғалаба келтирди.
Европада тўп сураётган бир нечта етакчи футболчиларисиз ҳаракат қилганига қарамай, Марокаш навбатдаги йирик муваффақиятга эришди.
Шунингдек, Марокаш жорий йилнинг октябрь ойида 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ҳам тарихий ютуқни қўлга киритган эди. Финалда Аргентинани 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, мазкур ёш тоифасида чемпион бўлган илк араб давлати сифатида тарихга кирди.
Энди Марокаш 21 декабрдан 18 январгача бўлиб ўтадиган Африка Миллатлар Кубогига мезбонлик қилади.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь