Мармар денгизининг Туркия қирғоқлари шилимшиқ билан қопланди (фото+видео)

Олам

image
0:00
0:00
download

Мармар денгизининг Туркиянинг энг йирик мегаполиси Истанбул билан туташ қисмини шилимшиқ суюқлик қоплади, олимлар уни ўрганишга киришган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, гелга ўхшаш модда сув тубида ҳам мавжуд. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда. 

“Илгари бундай ҳодисани ҳозиргидек миқёсда кўрмаган эдик”, деган Туркиянинг Яқин Шарқ техник университети директори Бариш Салиҳўғли. 

Унинг сўзларига кўра, денгиз сувидаги кислород даражаси жиддий равишда пасайган ва шу сабабли шошилинч чоралар кўриш зарур. 

Яқин Шарқ техник университетининг “Билим-2” тадқиқот кемаси денгизда ўрганиш ишларини олиб борган. Унинг бортида 25 киши бўлган, улардан 15 нафари олимлардир. Қайд этилишича, натижалар Туркия Атроф-муҳит вазирлигига юборилади. 

Салиҳўғлининг сўзларига кўра, тозаланмаган чиқиндиларни денгизга ташлаш шилимшиқ суюқлик ҳосил бўлишига катта ҳисса қўшади. Тадқиқотчининг таъкидлашича, туз миқдорини икки бараварга камайтириш керак, ўшанда денгиз сувидаги кислород беш-олти йил ичида тикланади. 

Олимлар, шунингдек, вазирликка денгиз энг ифлосланган Истанбулнинг бешта туманидаги канализация тозалаш иншоотларини яхшилаш бўйича иш олиб боришни таклиф қилган. 

Бундан ташқари, Гебзе Технология университети олимлари алоҳида тадқиқот бошлаган. Улар 15 метр чуқурликдан денгиз суви ва лойи намуналарини олишган. Бундан ташқари, олимлар муҳим кўрсаткичларни, шу жумладан Истанбулнинг Пендик ҳудуди ва Буюкада ороли яқинидаги сувнинг кислород миқдорини ўлчашган. 

“Биз бу орқали келажакда янги таҳдидлар тўғрисида огоҳлантира оламиз”, деган институт директори, профессор Салим Онжель.


Мақола муаллифи

Теглар

Мармар денгизи

Баҳолаганлар

481

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг