Марказий Осиёдаги энг қашшоқ давлат номи эълон қилинди

Олам

image

Жаҳон Банки Марказий Осиё учун муҳим бўлган таҳлил натижаларини эълон қилди. Унда Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги қайси давлат иқтисод жиҳатидан ортда қолаётгани ва қашшоқ экани акс этган. 

Жаҳон банки таҳлилчиларининг таъкидлашича, Тожикистон сўнгги йигирма йил давомида ўсиш ва бошқа ютуқларга қарамай Европа ва Марказий Осиё минтақасида иқтисоди энг паст кўрсаткичларга эга давлат бўлиб қолмоқда.

“Тожикистон ўсиш салоҳиятига кўмаклашиш” деб номланган ҳисоботда айтилишича, 2000 йилдан бери республикада ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши ва кам таъминланганларнинг сони қисқариши барқарор суратларда олиб борилган, аммо вақт ўтиши билан кўрсаткичлар секинлашган.

“Сўнгги уч йил ичида Тожикистон иқтисодиёти 20 фоиздан кўпроққа ўсди, аммо қашшоқлик даражаси 2 фоиз кўрсаткичга камайди”, дейилган ҳужжатда.

Хусусан, мамлакатда аниқ иш ўринларини яратиш ва иқтисодиётда ресурсларни қайта тақсимлаш сезиларли даражада кузатилмаган. 

“Ресурслар паст унумдорлик билан сотилмайдиган ички секторларга жамланган”, деб таъкидламоқда тадқиқотчилар.

Иқтисодчиларнинг қайд этишича, сўнгги йилларда Тожикистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқими сезиларли даражада камайган. 

Жаҳон Банки маълумотида айтилишича, 2030 йилга келиб Тожикистон Ҳукумати аҳоли даромадларини 2-3,5 бараварга оширишни режалаштирган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Жаҳон банки Марказий Осиё

Баҳолаганлар

544

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг