Марказий Осиё устига инвестиция ёғиляпти – ЕОТБ

Олам

image

Марказий Осиёдаги давлатлари инвестицияларнинг жадал ўсишини бошдан кечирмоқда – инвестиция ҳажми 2025 йилнинг биринчи ярмида 1,3 миллиард долларга етди, бу 2023 йилга нисбатан 42% га ва 2016 йилги даражадан деярли уч баравар кўп. Бу ҳақда Евроосиё тараққиёт банки томонидан ўтказилган шарҳда айтилган. 

Ҳужжатда айтилишича, барча минтақалараро инвестицияларнинг саксон фоизи қурилиш, ишлаб чиқариш ва молия секторига тўғри келади. Бу минтақанинг товарга асосланган моделдан янада диверсификацияланган инвестиция тузилмасига босқичма-босқич ўтишини акс эттиради.

МДҲ доирасида тўпланган ўзаро инвестициялар 41,6 миллиард долларга етди (2016 йилга нисбатан +56%). Инвестиция оқимлари тобора кўпроқ Марказий Осиё мамлакатларига, биринчи навбатда Ўзбекистон ва Қозоғистонга йўналтирилмоқда.

“48 миллиард доллардан ортиқ ўзаро тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг тўплангани рекорд даражадаги кўрсаткичдир. Марказий Осиёдаги ўзаро инвестициялар, айниқсая, тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Сўнгги беш йил ичида минтақада ўзаро инвестицияларнинг ўртача йиллик ўсиш суръати 24,4 фоизни ташкил этди, бу бутун Евроосиё минтақасига нисбатан бир неча баравар юқори. Ўсиш омиллари орасида Қозоғистоннинг инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича муваффақиятли стратегияси ва Ўзбекистоннинг хорижий инвестицияларни рағбатлантириш сиёсати бор”, дейилади Евроосиё Тараққиёт Банкининг бош иқтисодчиси Евгений Винокуров. 

Евроосиё минтақасида ўзаро инвестициялар рекорд даражадаги 48,4 миллиард долларга етган. 

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг глобал пасайишига қарамай (ўтган йили глобал оқимлар 11 фоизга камайди), Евроосиё минтақасида инвестиция фаоллиги ўсиб бормоқда. 

Хусусий бизнес ўсишнинг асосий омили бўлиб, унинг инвестициялардаги улуши 72 фоизгача ошган. Умумий ҳажми 34,7 миллиард долларга етган.


Мақола муаллифи

Теглар

Инвестиция Марказий Осиё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг