Марказий Осиё пойтахтлари орасида энг қиммат йўлкира Остонада. Тошкентда-чи?

Бу қизиқ

image

Марказий Осиё мамлакатлари пойтахтларида жамоат транспорти учун энг арзон йўл ҳақи Тошкентда, энг қиммати эса Остонада. Бу ҳақда “Central Asia” хабар берди.

Қайд этилишича, Бишкекда нақд тўловда жамоат транспорти учун тарифни 20 сомдан ($0,23) 40 сомгача ($0,47) ошириш режалаштирилмоқда. Нақд пулсиз тўловда эса тариф ўзгаришсиз қолади – 17 сом ($0,20). Сўнгги марта тариф 2024 йил январь охирида оширилган бўлиб, нақд тўлов 15 сомдан ($0,18) 20 сомгача ($0,23), нақд пулсиз тўлов эса 11 сомдан ($0,13) 17 сомгача ($0,20) кўтарилган. Қирғизистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 2024 йил иккинчи чорагида ўртача 8 144 сомни ($95,25) ташкил этган.

Тошкентда 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб жамоат транспортида йўл ҳақи нақд тўловда 2000 сўмни ($0,16), нақд пулсиз тўловда эса 1700 сўмни ($0,13) ташкил этади. Аввал нақд ва нақд пулсиз тўловлар 1400 сўм ($0,11) бўлган. Ундан олдин йўл ҳақи 2019 йилда оширилган — 1200 сўмдан ($0,094) 1400 сўмгача ($0,11). Ўзбекистонликлар учун 2024 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўмни ($90,3) ташкил этади.

Остонада 2024 йил 1 августдан бошлаб жамоат транспортида йўл ҳақи нақд тўловда 220 тенгени ($0,45), нақд пулсиз тўловда эса 110 тенгени ($0,23) ташкил этади. Олдин нақд тўлов 180 тенге ($0,37), электрон тўлов эса 90 тенге ($0,19) бўлган. Остонада йўл ҳақи охирги марта 2014 йилда ўзгарган. 2024 йил июль ойида Қозоғистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 51 730 тенге ($106,78) бўлган.

Душанбеда 2021 йил ноябридан бошлаб автобусда йўл ҳақи карта орқали тўловда 1,8 сомоний ($0,17), нақд тўловда эса 2,5 сомоний ($0,23)ни ташкил этади. Троллейбусда эса карта билан 1,5 сомоний ($0,14), нақд тўловда эса 2 сомоний ($0,19). Душанбеда жамоат транспортида йўл ҳақи 2021 йилдан олдин 2011 йилда оширилган. Ўшанда шаҳар автобусида йўл ҳақи 1,2 сомоний ($0,11), троллейбусларда 1 сомоний ($0,094), маршрутларда эса 1,6 сомоний ($0,15) бўлган.

Интернет маълумотларига кўра, Ашхободда жамоат транспорти нархи 50 манатни ташкил қилади. Аммо унинг қай тартибда ва қанча муддат учун тўланиши ҳақида аниқ маълумот мавжуд эмас. Шунингдек, Туркманистонда расмий доллар курси қора бозор курсидан анча фарқ қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти шаҳар ичи йўловчи транспортида йўл ҳақи тарифлари ўзгаргани хабар қилинган эди. Унга кўра, автобусларда 1 нафар йўловчи учун 1 500 сўм (аввал 1000 сўм эди), йўналишли такси (микроавтобус)ларда 2 000 сўм (1500 сўм эди) этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Остона Марказий Осиё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг