Марказий Осиё аҳолисининг этник таркиби қандай?

Олам

image

Марказий Осиё давлатларида аҳолининг этник таркиби маълум қилинди. Бу ҳақда “Central Asia” хабар берди.

2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, Қозоғистон аҳолиси 20 миллион 286 минг 84 кишини ташкил қилди.

2024 йил бошига келиб (аҳоли 20 033 546 киши) қозоқларнинг аҳоли этник таркибидаги улуши 70,98 фоизга етди, бу 14,2 миллион кишини ташкил этди.

руслар – 2,98 миллион киши (14,89 фоиз)
ўзбеклар – 660,6 минг киши (3,3 фоиз)
украинлар – 375,9 минг киши (1,88 фоиз)
уйғурлар – 301,6 минг (1,51 фоиз)

Қозоғистондаги бошқа йирик этник гуруҳлар – немислар аҳолининг 1,12 фоиз, татарлар – 1,11 фоиз, озарбайжонлар – 0,76 фоиз, корейслар – 0,60 фоиз, турклар – 0,45 фоиз ва дунганлар – 0,42 фоизини ташкил қилади.

Қирғизистоннинг доимий аҳолиси 2024 йил 1 июль ҳолатига кўра 7 миллион 219 минг кишини ташкил қилди. 

2022 йил бошида (аҳолиси 6,7 миллион киши) қирғизлар 4,9 миллион кишини ташкил қилган.

ўзбеклар – 999,3 минг киши;
руслар – 335,2 минг киши;
дунганлар – 76,5 минг киши;
уйғурлар – 61 минг киши;
тожиклар – 60 минг киши;
турклар – 45,8 минг киши;
қозоқлар – 36,8 минг киши;
татарлар – 26 минг киши;
озарбайжонлар – 21,6 минг киши;
корейслар – 16,9 минг киши;
бошқа миллат вакиллари – 48,4 минг киши.

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, 37 миллион 543 минг кишини ташкил этди.

2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, (аҳоли 34,6 миллион киши) ўзбеклар аҳолининг 84,4 фоизини ёки 29,2 миллион кишини ташкил этди. 

тожиклар – 1,7 миллион киши;
қозоқлар – 821,2 минг киши;
қорақалпоқлар – 752,7 минг киши;
руслар – 720,3 минг киши;
қирғизлар – 291,6 минг киши;
туркманлар – 206,2 минг киши;
татарлар – 187,3 минг киши;
корейслар – 174,2 минг киши;
украинлар – 67,9 минг киши;
озарбайжонлар – 41,2 минг киши;
беларуслар – 18,5 минг киши;
бошқа миллат вакиллари – 426,4 минг киши.

Тожикистон аҳолиси 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, 10,2 миллион кишини ташкил этди.

2010 йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, (ўша йили аҳоли сони 7 млн киши эди) 
тожиклар 82,3 фоиз ёки 6173,8 минг кишини, 
ўзбеклар 12,2 фоиз ёки 926,3 минг кишини, 
қирғизлар – 0,8 фоиз ёки 60,7 минг киши, 
руслар – 0,5 фоиз ёки 34,8 минг киши, 
туркманлар – 0,2 фоиз ёки 15,1 минг киши.

2022 йил декабрь ҳолатига кўра, Туркманистонда 7 057 841 киши истиқомат қилади. 
Аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, республикада 
туркманлар 86,7 фоиз ёки 6,1 миллион кишини ташкил қилган. 

ўзбеклар – 642,4 минг киши;
руслар – 114,4 минг киши;
балочлар – 87,5 минг киши;
озарбайжонлар – 26,5 минг киши;
қозоқлар – 11,8 минг киши.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий Осиё аҳолиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар