Марказий банк раисига ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раҳбарияти таркибида ўзгариш юз берди. Аюбхон Камалов МБ раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Аюбхон Камалов бугунгача Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш котибияти раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди.

Аюбхон Камалов 1971 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1993 йилда Ленинград қишлоқ хўжалиги институти, 2001 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган. 1994−2017 йилларда банк ва Молия вазирлиги тизимларида турли вазифаларда ишлаган.

2017−2019 йиллар давомида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ижрочи директори бўлган. Аюбхон Камалов 2019 йил февралидан 2020 йилнинг май ойига қадар Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарган.

Аввалроқ, Марказий банк раисининг Саидқаҳҳор Холхўжаев Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг