Марказий банк раҳбарияти Президентдан “гап эшитди”
Жамият
−
19 Сентябрь 2022
15078Бугун, 19 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирларига бағишланган йиғилишда Марказий банк раҳбарияти кескин танқид қилинди.
Йиғилишда қайд этилишича, Марказий банкка 1 триллион сўмлик кредит ресурсларини ажратиш, йил якунига қадар яна қўшимча 100 миллион доллар хорижий кредит линиялари жалб қилиш топшириғи берилган бўлса-да, маблағлар ҳали тадбиркорларга етиб бормаган.
Шу сабабли, агар 1 триллион сўм маблағлар тижорат банкларига жойлаштирилмаса, Марказий банк раҳбариятига нисбатан қатъий чоралар кўрилиши таъкидланди.
Бундан ташқари Марказий банк мутасаддиларига 1 ноябргача туризм хизматлари учун 100 миллион долларлик кредит линиясини очиш, йил якунига қадар келгуси йил учун яна қўшимча 100 миллион доллар жалб қилиш топширилди.
LiveБарчаси