Марказий банк раҳбарияти Президентдан “гап эшитди”

Local

image

Бугун, 19 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирларига бағишланган йиғилишда Марказий банк раҳбарияти кескин танқид қилинди.

Йиғилишда қайд этилишича, Марказий банкка 1 триллион сўмлик кредит ресурсларини ажратиш, йил якунига қадар яна қўшимча 100 миллион доллар хорижий кредит линиялари жалб қилиш топшириғи берилган бўлса-да, маблағлар ҳали тадбиркорларга етиб бормаган.

Шу сабабли, агар 1 триллион сўм маблағлар тижорат банкларига жойлаштирилмаса, Марказий банк раҳбариятига нисбатан қатъий чоралар кўрилиши таъкидланди.

Бундан ташқари Марказий банк мутасаддиларига 1 ноябргача туризм хизматлари учун 100 миллион долларлик кредит линиясини очиш, йил якунига қадар келгуси йил учун яна қўшимча 100 миллион доллар жалб қилиш топширилди.


Tags

Rate Count

754

Rating

3

Rate this article

Share with your friends