Марказий банк асосий ставкани яна ўзгаришсиз қолдирди

Жамият

image

Бугун, 29 июль куни Ўзбекистон Марказий банки Бошқарувининг оралиқ йиғилиши бўлиб ўтди. Унда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шу билан бирга, Марказий банк фоиз коридори ±2 фоиз бандга кенгайтирилди ҳамда пул-кредит инструментлари тўпламига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

Бунга иқтисодий фаоллик ва ялпи талабнинг кутилганидан кўра тезроқ суръатларда ўсишини, иқтисодиётга йўналтирилаётган молиявий ресурслар ҳажмининг сезиларли даражада ошганлиги, инфляцион кутилмаларнинг юқорилиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари таклифи билан боғлиқ инфляцион хатарлар сабаб бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг