Марк Кукурелья фаолиятини “Реал”да давом эттиради
Спорт
−
15 Июнь 766 1 дақиқа
Испания терма жамоаси ҳимоячиси Марк Кукурелья Мадриднинг “Реал” клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо ўзининг X ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Хабарга кўра, “Реал Мадрид” футболчининг трансфери учун Лондоннинг “Челси” клубига 55 миллион евро тўлайди. Шунингдек, келишувда яна 5 миллион евро миқдорида бонуслар ҳам кўзда тутилган.
Кукурелья “Реал Мадрид”нинг азалий рақобатчиси “Барселона” академиясининг тарбияланувчиси ҳисобланади. У фаолияти давомида “Барселона”, “Эспаньол”, “Эйбар”, “Хетафе”, “Брайтон” ва “Челси” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. У Испания терма жамоаси билан бирга 2024 йилги Европа чемпионати ғолибига айланган.
Маълумот учун, ўтган мавсумда ҳимоячи барча мусобақалар доирасида 50 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Live
Барчаси