Мария Захарова қидирувга берилди

Олам

image

Украина хавфсизлик хизмати Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захаровани қидирувга берди. Бу ҳақдаги маълумот бугун, 10 октябрь куни Украина Ички ишлар вазирлиги маълумотлар базасида пайдо бўлди. 

Украина Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган шахслар маълумотлар базаси сайтида Захарованинг портрети жойлаштирилди. Қўшимча матнда у “қидирувда” экани ва у Украина Жиноят кодексининг 110-моддаси 3-қисми билан айбланаётгани айтилади. Ушбу моддада ҳокимият вакили бўлган шахс томонидан содир этилган ва оғир оқибатларга олиб келган "Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва дахлсизлигига тажовуз" ҳақида сўз боради. 

Эълонда айтилишича, Украина хавфсизлик хизмати (УХХ) Россия ТИВ вакилини қидирувга берган. Сайтда маълумотларни жойлаштириш санаси сифатида 2022 йил 10 октябрь кўрсатилган.  

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг айтишича, бу Украина Хавфсизлик хизмати иш услублари тобора ИШИД ва “Ал-Қоида” ҳаракатларини эслатмоқда.  

“УХХ усуллари тобора ИШИД ва "Ал-Қоида"ни эслатмоқда. Бунинг ажабланарли жойи йўқ – бу тузилмалар пайдо бўлишининг асосий сабаблари бир хил”, деб ёзди у Telegram-каналида. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Ички ишлар вазирлиги сайтида УХХ Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведевни қидирувга бергани ҳақида маълумот пайдо бўлганди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Мария Захарова

Баҳолаганлар

355

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг