Диққат! Дмитрий Медведев қидирувга берилди

Олам

image

Украина Хавфсизлик хизмати Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевни қидирувга берди. Буни Украина Ички ишлар вазирлиги маълумотлар базаси маълумотлари тасдиқлайди. 

Сайтдаги маълумотларга кўра, Медведевга Украина Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми (“Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва дахлсизлигини бузиш”) бўйича айблов қўйилган. 

У ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирилмоқда.

Аввалроқ Медведев Москванинг келажакдаги мақсади Киевдаги сиёсий тузумни бутунлай йўқ қилиш бўлиши кераклигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда нацист сиёсий режимга эга Украина Россияга доимий таҳдид солади, бу тўғридан-тўғри ва очиқ-ойдин бўлади. 

Бундан олдин Владимир Путин Киевга уюштирилган оммавий ҳужумларга изоҳ берган эди. Унинг сўзларига кўра, бу Мудофаа вазирлиги таклифи ва Россия Федерацияси Бош штабининг режасига кўра амалга оширилган. Путиннинг айтишича, зарбалар узоқ масофали аниқ бошқариладиган ҳаво, денгиз ва қуруқликдаги қуроллар билан берилган. Россия раҳбари Россия Қуролли Кучларининг мақсади энергетика инфратузилмаси, ҳарбий қўмондонлик ва алоқа воситалари эканлигини таъкидлади. 

Эслатиб ўтамиз, Россия бугун, 10 октябрь куни Киев, Днепр ва Украинанинг бошқа бир қатор шаҳарларини кучли ракета зарбаларига дучор қилди. Украина бутун мамлакат бўйлаб ҳаво огоҳлантиришини эълон қилди. Киевда, шунингдек, Украинанинг бошқа ҳудудларида, жумладан Днепр вилояти, Одесса ва Харьковда эрталаб бир қатор портлашлар содир бўлди. 

Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Ростислав Смирновнинг айтишича, камида саккиз киши ҳалок бўлган, 24 киши жароҳатланган. Портлаш оқибатида олтита автомобиль вайрон бўлган, яна 15 таси зарар кўрган. Маҳаллий Telegram каналлари хабарига кўра, портлашлар Украина хавфсизлик хизмати маъмурияти биноси ҳудудида, шунингдек, Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Володимирська кўчасидаги кабинетларидан бирида содир бўлган. Киев метросида қизил чизиқда поездлар ҳаракати тўхтатилди, барча ерости станциялари бошпана сифатида ишлайди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Дмитрий Медведев

Баҳолаганлар

2014

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made