Марғилонда ёш болаларни калтаклаган “тарбиячи” жазоланди (видео)
3-саҳифа
−
21 Ноябрь 2023
8185Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги 37-сонли мактабгача таълим ташкилотида ходим ёш болаларни калтаклангани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолатга вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Ўрганиш жараёнида мазкур воқеа бўйича муассаса раҳбарияти томонидан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилинган.
Шу йилнинг 3 август куни Марғилон шаҳар ИИБ томонидан таълим ташкилоти тарбиячилари – Х.Т. ва М.Р.га нисбатан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судига юборилгани маълум бўлган.
Суд фуқаро Х.Т.га нисбатан қўлланилган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси 2-қисмига оид қисмини мазкур кодекснинг 271-моддаси 1-қисмига асосан тугатган.
“Ҳуқуқбузар М.Р. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси 2-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан жарима жазоси тайинланганини билдирамиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги 217-мактаб директори 8-синф ўқувчисини хонасида калтаклаганди. Директор ўқувчини ураётган вақтда инспектор воқеага томошабин бўлиб ўтиргани ҳам кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлганди.
LiveБарчаси