Марғилонда уйида 37 кг гиёҳванд модда сақлаган шахс ушланди
3-саҳифа
−
02 Июль
4264Жорий йилнинг 29 июнь куни марғилонлик фуқаронинг боғидан 37 килограммдан зиёд наркотик ва марихуана буталар топилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Фарғона вилояти ИИБ ҳамда Марғилон шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори 2024” тадбирида 1971 йилда туғилган, “Туягум” МФЙда яшовчи А.К.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Маълум бўлишича, у хонадонидаги экин майдонида 13 туп марихуана гиёҳванд ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги аниқланди.
Шунингдек, А.К. 10 дона 3 литрли идишда 12 кг 537 гр кўкнори бошоқларини, 2 дона 3 литрли идишда 2 кг 570 гр марихуана моддасини, оқ полиэтилен пакетда эса 41 гр гашиш гиёҳвандлик моддасини ҳамда оқ полиэтилен қопда 22 кг 550 гр кўкнори сомонини сақлаб келаётганлиги аниқланган. Жами олинган гиёҳванд моддалар миқдори 37 килограммдан зиёдни ташкил қилди.
“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистондан олиб келинган жами 25,8 кг гашишни сотаётганлар аниқланганди.
LiveБарчаси