Марғилон шаҳрига ҳам янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
11 Август 2023
6086Бугун, 11 август куни Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров раислигида ўтган Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида шаҳарга янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Шукуруллохон Холматхонович Нисбатхонов бундан буён Марғилон шаҳри ҳокими сифатида фаолият юритади. У ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган.
Маълумот учун, Шукуруллохон Нисбатхонов 1969 йил Фарғона вилоятида туғилган. У 2020 йилда Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган эди. 2022 йилда эса Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, Марғилон шаҳрининг собиқ ҳокими Адҳам Зиёвутдинов жорий йилнинг 27 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида Қорақалпоғистон раҳбарияти, барча вилоят ва туманлар ҳокимлари иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишида инфляцияни жиловлаш, бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлашдаги ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун лавозимидан озод қилинган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь