Марҳум Шуҳрат Қаюмов номига Непалда қудуқ қазилди
Жамият
−
21 Декабрь 2022
37640Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли сухандон ва санъаткор Шуҳрат Қаюмов ва унинг турмуш ўртоғи Умида Қаюмова номидан Непал мамлакатида қудуқ қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Непалликларнинг қудуқдан сув олаётгани ва ўзбекистонлик хонандани дуо қилаётгани акс этган тасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов 2020 йилнинг сентябрь ойида вафот этган эди. Бироқ, бу ҳақида хабар қилган Маданият вазирлиги унинг ўлими сабабини очиқламаганди.
Маълумот ўрнида, таниқли хонанда 1969 йилда Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида таваллуд топган. 1991 йилда Ўзбекистон давлат санъат институтини тамомлаган.
Узоқ йиллар давомида эса “Ўзбекистон” телерадиоканалида “Ассалом Ўзбекистон”, “Оҳанграбо” каби кўрсатувларини тайёрлаган.
Шунингдек, у кўплаб қўшиқлари билан халқ ҳурматига эриша олган хонанда эди. Унинг “Ғаниматим онажон”, “Сиз ўшаму?”, “Айтсам тилим, айтмасам дилим”, “Оила”, “Сенсиз ҳечам”, “Бу ҳаёт” каби тароналари машхур.
Қўшимча ўрнида, Непал Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги қурғоқчил ўлка бўлиб, аҳолиси узоқ йиллардан буён сувсизликдан қийналиб келади.
LiveБарчаси