Мансабдорлар нега қимматбаҳо автомобилларда юради? Молия вазири жавоб берди

Жамият

image

Ўзбекистон Молия вазири Тимур Ишметов “Тошкент 5 ташаббус ҳаракати” доирасидаги ёшлар билан учрашувда давлат мансабдорларининг қимматбаҳо хизмат машиналарида юриши ҳақидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири хабар бермоқда.

“Мансабдорларнинг хизмат автомобилларида юриши бўйича масалага муносабат билдирмайман. Чунки ҳукумат бунга аллақачон муносабат билдириб бўлди ва тегишли қарор чиқарди. Қарор бўйича конкрет талаблар ва чекловлар белгиланган. Шунинг учун ҳам бу масала энди ёпиқ. 

Айни вақтда Молия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда қарор ижроси юзасидан давлат ташкилотларидаги барча хизмат автомобиллари инвентаризациядан ўтказилмоқда. Натижалари бўйича яна ахборот берамиз. Ҳозирча эса бу масалани ёпсак ҳам бўлади”, дейди Ишметов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ давлат амалдорларининг хизмат машиналарини янгисига алмаштириши ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларга ўтказиб бериши учун чеклов ўрнатилди.

Тегишли қарор билан давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспортларини янгисига алмаштириш ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларга ўтказиб бериш автотранспортдан камида 5 йил фойдаланилгандан сўнг амалга оширилиши мумкин (фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган автотранспорт воситалари бундан мустасно) этиб белгилаб қўйилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

682

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг