Это`О бутсасини “мих”га илди
Спорт
−
07 Сентябрь 2019 6231 1 дақиқа
Ҳужумчи Самуэль Это'О ўзининг "Instagram" саҳифасида фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Тугади. Янги чорловлар сари олға. Ҳаммага раҳмат айтиб қоламан, деб ёзган Это'О.
Собиқ футболчи 4 марта Африкада "Йил футболчиси" деб топилган.
38 ёшли камерунлик футболчининг охирги клуби "Қатар СК" бўлган эди.
Футболчи фаолияти давомида "Қатар СК"дан ташқари "Реал", "Леганес", "Эспаньол", "Мальорка", "Барселона", "Интер", "Анжи", "Челси", "Эвертон", "Сампдория", "Антальяспор" ва "Коньяспор" клубларида ўйнаган.
Форвард 1996-2014 йиллар давомида Камерун терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь