Маненинг агенти мижози “Бавария”га ўтишини маълум қилди

Спорт

image

Сенегал терма жамоаси ва “Ливерпуль” ҳужумчиси Садио Маненинг агенти Бьорн Беземер “қизиллар” раҳбариятига мижози “Бавария”га ўтишни истаётганини айтган. Бу ҳақда “Sport Bild” нашри хабар берди.

Манбага кўра, "Бавария" спорт директори Ҳасан Салиҳамиджич шу ҳафта Англияга бориб, "Ливерпуль" раҳбарияти билан шахсан учрашиб, Маненинг трансферини муҳокама қилади. Сўнгги бир неча кун ичида Салиҳамиджич мерсисайдликлар спорт директори Жулиан Уорд билан фаол алоқада бўлиб турибди.

Аввалроқ, “Бавария” сенегаллик ҳужумчига “Ливерпуль”да бир неча баробар кўп ойлик таклиф қилгани хақида хабар берилганди. Шунингдек, Маненинг ҳамюртлари ҳам футболчининг “қизиллар” сафини тарк этишни исташи ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Маълумот ўрнида, Мане 2016 йилда "Саутгемптон"дан 41,2 миллион евро эвазига “Ливерпуль” футболчисига айланганди. Сенегаллик ҳужумчи ўшандан бери “қизиллар” сафида 269 ўйинда майдонга тушиб, 120 та гол урди ва 48 та голли узатмани амалга оширди. Садионинг амалдаги клуби билан шартномаси  2023 йилнинг ёзида якунига етади.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг