Мане ҳам Саудия клубига ўтиб кетиши мумкин
Спорт
−
05 Июль 2023 3507 1 дақиқа
Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” клуби “Бавария”нинг ҳужумчиси Садио Манега қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо маълум қилди.
Қайд этилишича, “Ал-Аҳли” раҳбарияти сенегаллик футболчини яқиндагина жамоага келиб қўшилган бразилиялик 31 ёшли ҳужумчи Роберто Фирмино билан бир жамоада кўриш истагида.
Гап шундаки, бу икки ҳужумчи узоқ йиллар давомида “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилган. 31 ёшли Мане 2022 йилда жамоадан кетиб “Бавария” сафига қўшилган бўлса, Фирмино жорий йилнинг 30 июнь куни “мерсисайд” клубини эркин агент сифатида тарк этди. Шунингдек, Роберто Фирмино ҳозирда 3 йиллик шартнома асосида расман “Ал-Аҳли” клуби аъзоси саналади.
“Transfermarkt” порталининг 22 июндаги маълумотларига кўра, сенегаллик футболчининг трансфер қиймати 25 миллион еврони ташкил қилади.
Маълумот учун, Садио 2022/2023 йилги мавсумда Мюнхен клуби номидан 38 учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг жамоа билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади.
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь