Мандат эълон қилинди. Натижани қандай текшириш мумкин?

Жамият

image

2026-2027-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича якуний танлов натижалари (мандат) эълон қилинди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар берди. 

Танлов натижаларини 4 хил усулда билиш мумкин.

1. my.uzbmb.uz сайти орқали:

my.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

2. mandat.uzbmb.uz сайти орқали:

mandat.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.

3. Telegram ботлари орқали:

Билимни баҳолаш агентлигининг қуйидаги Telegram ботларига абитуриент қайд варақаси ёки рухсатномасида кўрсатилган ID рақамини юборган ҳолда:

@bmba_natija_bot
@bmba_natija_1bot
@bmba_natija_2bot

4. Тест натижалари қайдномаси орқали.

Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг