“Манчестер Сити” янги трансферни эълон қилди

Спорт

image

“Порту” клубининг 23 ёшли ярим ҳимоячиси Нико Гонсалес Англиянинг “Манчестер Сити” клуби футболчисига айланди. Бу ҳақда “шаҳарликлар” матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, футболчининг трансфер нархи 60 миллион еврони ташкил қилади. Испаниялик футболчи “шаҳарликлар” билан 2029 йилгача шартнома имзолади. 

Шундай қилиб, Европада қишки трансферлар ойнаси ёпилди. “Манчестер Сити” қишки трансфер ойнасининг энг фаол клуби бўлди. “Шаҳарликлар” 4 нафар футболчи, Витор Реис, Омар Мармуш, Абдуқодир Ҳусонов ва Нико Гонсалесни ўз сафига қўшиб олди. 

Маълумот учун, жорий мавсум Нико “Порту” сафида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt”да Никонинг қиймати 18 миллион еврога баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Манчестер Сити” ёзда “Байер” клубининг икки етакчи футболчисини ўз сафига қўшиб олиши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Нико Гонсалес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг