“Манчестер Сити” ва “Жирона”нинг ЕЧЛдаги иштироки сўроқ остида қолмоқда
Спорт
−
15 Май
2881Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) “Манчестер Сити” хўжайинларидан агар иккала клуб ҳам қитъадаги асосий клублар мусобақаси Европа Чемпионлар лигасида иштирок этишини истаса, Каталония клубидаги улушларининг бир қисмини сотишни сўради. Бу ҳақда “The Times” хабар берди.
Манбага кўра, агар City Football Group ўз иштирокини камайтирмаса, “Жирона” Европа Чемпионлар лигасидан Европа лигасига ўтиши мумкин.
City Football Group “Манчестер Сити”нинг 100 фоизи ва “Жирона”нинг 47 фоизига эгалик қилади. Иккала клуб ҳам ўз мамлакатларида ЕЧЛ йўлланмасига эга чиқди, аммо кейинги мавсумда иштирок этиш учун CFG улардан биридаги улуши 30 фоиз дан камайиши керак.
Қайд этилишича, UEFA'нинг келаси мавсум еврокубокларда бир нечта клубларга эгалик қилиш ҳақидаги қоидалари шу ҳафтада тегишли жойларга жўнатилган.
Маълумот учун, “Ман Сити” ҳам, “Жирона” ҳам муддатидан аввал ўз лигаларида ЕЧЛ йўлланмасини кафолатлаган. Гвардиола шогирдлари Англияда чемпионлик учун курашаётган бўлса, “Жирона” Ла Лигада кучли тўртликка киришни уддалади.
LiveБарчаси