“Манчестер Сити” тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби аргентиналик ярим ҳимоячи Энцо Фернандесни “Челси”дан сотиб олди ва бу трансфер клуб тарихидаги энг қиммат келишувга айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хабар берди.

“Transfermarkt” маълумотларига кўра, келишув қиймати 145 миллион еврога баҳоланмоқда.Бунгача “Манчестер Сити” тарихидаги энг қиммат трансфер Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсоннинг “Ноттингем Форест”дан келиши эди. Жорий ёзда инглиз футболчиси учун 135 миллион евро сарфланган.

Ушбу рейтингда учинчи ўринни Жек Грилиш эгаллайди. У 2021 йилнинг ёзида “Астон Вилла”дан “Манчестер Сити”га 117,5 миллион еврога кўчиб ўтган.

Маълумот учун, Энцо Фернандес 2023 йилнинг январь ойида “Челси” сафига қўшилган эди. У лондонликлар таркибида барча мусобақаларда 170 та учрашувда майдонга тушиб, 31 та гол урди ва 30 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал Мадрид” Ян Диоманде учун 125 миллион евро тўлаб, ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг