“Манчестер Сити”нинг ғалабали серияси ниҳоясига етди

Спорт

image

ЕЧЛдаги охирги ўйинида дуранг қайд этган “Манчестер Сити”нинг 10 та ўйиндан иборат ғалабали серияси якунланди. Бу ҳақда “Opta” хабар берди.

“Шаҳарликлар” ЕЧЛ чорак финал жавоб ўйини доирасида “Бавария” билан сафарда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. 

Охирги марта Гвардиола шогирдлари ўтган йил 22 февраль куни турнирнинг 1/8 финалида “Лейпциг”га қарши баҳсда дурангга эришганди (1:1). 

Шунингдек, “Ман Сити”нинг мағлубиятсиз ўйинлари сони 15 тага етди. Жамоа “Тоттенҳем”дан учралган 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг 12 та ғалабага эришиб, 3 та дурангга имзо чекди.

Клуб навбатдаги ўйинини 22 апрель куни Англия кубоги доирасида “Шеффилд Юнайтед”га қарши ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити ЕЧЛ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made