“Манчестер Сити” клуби ўз сафига португалиялик ҳужумчини қўшиб олмоқчи

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби раҳбарлари айни пайтда “Милан” сафида ўйнаётган португалиялик ҳужумчи Рафаел Леао билан трансфер амалга ошириш ниятида эканини маълум қилди. Бу ҳақда “Fichajes” нашри хабар берди.

23 ёшли ҳужумчи “Милан” сафида 2019 йил 1 августдан бери тўп сурмоқда. У 2021–2022 йилги мавсум учун А Сериянинг энг яхши футболчиси совринига сазовор бўлган. 

Маълумот ўрнида, Рафаел Леаонинг “Милан” клуби билан шартномаси 2023–2024 йилги мавсум охиригача амал қилади.

“Трансфермаркт” портали ҳужумчини 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Муштарий Ғаниева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

“Манчестер Сити”

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг