“Манчестер Сити” клуби “Милан”га футболчи алмашишни таклиф қилмоқчи

Спорт

image

"Манчестер Сити" клуби "Милан" ҳужумчиси Рафаэль Леауга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда  "Calciomercatoweb" нашри хабар берди.

Манбага кўра, "шаҳарликлар" 23 ёшли португалиялик эвазига Италия клубига Жек Грилишни таклиф қилмоқчи. "Милан" раҳбарияти, ўз навбатида, 27 ёшли инглиз футболчисини ўз сафида кўришга қарши бўлмасада, бундай алмашинувни хоҳламаяпти.

Жорий мавсумда Леау "россонерилар" сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. "Transfermarkt" портали Португалия терма жамоаси футболчисини 85 миллион еврога баҳоламоқда. 

Аввалроқ "Милан" вингерига Лондоннинг "Челси" клуби ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.

Грилиш "Манчестер Сити" сафида 17 ўйинда 1 та гол урди. Англиялик футболчининг трансфер нархи ҳозирда 70 миллион еврони ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Milan Leao

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг