“Манчестер Сити”даги барча футболчилар Ҳусановни жамоада кўришдан мамнун – клуб спорт директори
Спорт
−
21 Январь
5562Англиянинг “Манчестер Сити” клуби спорт директори Чики Бергистайн ўзбекистонлик футболчи ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда у футболчи таништируви юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида сўз очди.
“Шаҳарликлар” спорт директори футболчининг юксак салоҳиятга эга эканини таъкидлаб, “Манчестер Сити”га кўчиб ўтганидан хурсандлигини билдирди.
“Биз Абдуқодирни сафимизга қўшиб олганимиздан хурсандмиз. Унинг жамоамиз ривожига ҳисса қўшишини сабрсизлик билан кутяпмиз. Ҳусанов жуда ақлли футболчи, кучли агрессив ва ниҳоятда тезкор. Гвардиола билан ишлаш уни янада кучлироқ қилади. У билан гаплашиб, доимо ўз устида ишлашга қарор қилганини тушундим. Унинг келиши Европадаги энг яхши жамоалардан бири сифатида ўз мавқейимизни мустаҳкамлаш учун ажойиб имконият. “Манчестер Сити”даги барча футболчилар Абдуқодир Ҳусановни жамоада кўришдан мамнун”, дейди Бергистайн.
Маълумот ўрнида, ўзбекистонлик футболчи янги жамоасида 45-рақам остида тўп тепади ва у ўзбек футболчилари орасида илк АПЛда ўйнайдигани бўлди. АПЛда футболчилари ўйнаган давлатлар сони 119 тага етди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 январь куни Тошкент вақти билан 23:00 да “Манчестер Сити” Абдуқодир Ҳусановни ўз футболчиси сифатида таништирди.
LiveБарчаси