“Манчестер Сити” “Барселона”нинг таклифини рад этди

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби “Барселона”нинг португалиялик футболчи Бернарду Силва бўйича биринчи таклифини рад этди. Бу ҳақда “Mundo Deportivo”хабар берди. 

Манбага кўра, каталонияликлар ярим ҳимоячини 50 миллион фунт (тахминан 58 миллион евро) эвазига сотиб олиш имконияти билан ижарага олишга ҳаракат қилган. “Шаҳарликлар” Каталония клуби вакилларига футболчи сотилмаслигини айтган.

Шу билан бирга, “Барселона” келишувдан умидини узмаяпти. Қайд этилишича, футболчининг ўзи ҳам “Манчестер Сити”дан кетишга қарши эмас.  Шунингдек, футболчига “кўк-анорранглилар”дан ташқари Франциянинг ПСЖ клуби қизиқиш билдирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” германиялик футболчиси Илкай Гюндоганни Ла Лигадан рўйхатдан ўтказа олмаётгани хабар қилинганди. Гюндоган Испанияда янги лига мавсуми бошланганидан кейин вазият ўзгармаса, Каталония клуби билан шартномасини бекор қилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Манчестер Сити Бернарду Силва

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг