Гюндоган “Барселона” билан шартномасини бекор қилиши мумкин

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клуби янги футболчиси Илкай Гюндоганни Ла Лигада рўйхатдан ўтказишда муаммоларга дуч келмоқда. Бу ҳақда “Footmercato” хабар берди.

Манбага кўра, Гюндоган Испанияда янги лига мавсуми бошланганидан кейин вазият ўзгармаса, Каталония клуби билан шартномасини бекор қилиши мумкин. Қайд этилишича, вингер Усмон Дембеленинг ПСЖга ўтиши вазиятни яхшилаш эҳтимоли бор.

32 ёшли Гюндоган 2016 йилдан буён “Манчестер Сити” сафида тўп суриб келаётганди ва жамоа билан 14 та соврин, жумладан, 5 та АПЛ ва битта Европа Чемпионлар лигаси совринини қўлга киритган.

2022-2023 йилги мавсумда Гюндоган “Манчестер Сити” сафида 51 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган. Ўтган мавсум якунида у “шаҳарликлар” билан треблга эришди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Илкай Гюндоган

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг