“Ман Сити” Де Брюйнега яна бир ўринбосар топди

Спорт

image

“Аталанта” ҳужумкор ярим ҳимоячиси Шарль Де Кетеларега “Манчестер Сити” қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “TBR Football” хабар берди.

Манбага кўра, инглиз клуби 23 ёшли бельгиялик футболчини Кевин Де Брюйне ўрнига узоқ муддатли вариант сифатида кўриб чиқмоқда.

Шарль 2023 йилнинг август ойидан бери “Милан”дан ижара асосида ўйнаб келаётганди. У жорий мавсум 37 ўйинда 11 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар тузилган. “Transfermarkt” порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 34 миллион еврони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Манчестер Сити” “РБ Лейпциг”нинг нидерландиялик ярим ҳимоячиси Хави Симонсни Де Брюйнега ўринбосар сифатида кўраётгани ва Симонс трансфери учун кураш олиб бориши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Аталанта Кевин Де Брюйне Шарль Де Кетеларе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг