Мамлакатда коронавирус аниқланса яширмаймиз – Туркманистон ташқи ишлар вазири

Олам

image

Туркманистон Бош вазирининг ўринбосари ва Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари йўқлигини ва агар касаллик аниқланса ҳукумат ЖССТга хабар беришини айтди.

“Биз 25 йил олдин БМТ томонидан тан олинган доимий нейтралликка эга мамлакат сифатида қабул қилган мажбуриятларимиз учун жавобгармиз. Шунинг учун биз ҳеч нарсани яширмаймиз, биз очиқмиз“, дейди Рашид Мередов.

Туркманистон соғлиқни сақлаш вазири Нурмуҳаммад Омоннепесов брифингда мамлакатда COVID-19 ни аниқлаш учун учта чегара карантин пунктлари очилганини айтди. Уларда чегарадан кириб келган фуқаролар сақланишини маълум қилди.

“Бизда барча шарт-шароитлар яратилган. Туркманбошида 360 ўринли карантин пункти мавжуд. У ерда Боку портидан келган 67 нафар фуқаро бор, улар юк машиналари ҳайдовчилари ва кема экипажи. Лебап вилояти Ўзбекистон билан чегара пунктида 40 га яқин фуқаро бор. Шунингдек, Қорабўғиз карантин зонасида 44 нафар фуқаро жойлаштирилган“, дейди Соғлиқни сақлаш вазири.

Маълумот учун, Туркманистондан ташқари, Тожикистон, Вануату, Кирибати, КХДР, Комор ороллари, Лесото, Маршалл ороллари, Микронезия, Науру, Палау, Самоа, Сан-Томе ва Принсипи, Сулаймон ороллари, Тонга ва Тувалуда ушбу вирус билан боғлиқ ҳолатлар аниқланмаган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг