Малика Диананинг ўлими ҳақидаги “ҳақиқат”ни очувчи китоб нусхалари ўғирлаб кетилди
Олам
−
10:59 983 2 дақиқа
Чарльз Спенсернинг опаси – Малика Диана ҳақида ёзган, ҳали нашр этилмаган китобининг нидерланд тилидаги 4 та нусхаси Нидерландияда босмахонадан омборга олиб кетилаётган юк машинасидан ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Нидерландия полицияси эса воқеадан хабардор экани ва ҳодиса юзасидан тергов олиб борилаётганини маълум қилган. Манбанинг айтишича, юк машинаси ҳайдовчиси китоблар ўғирланган пайтда автотураргоҳда мажбурий танаффус қилаётган ва кабинасида ухлаб ётган бўлган.
Ҳодиса шу ҳафта бошида Нидерландиянинг қишлоқ ҳудудларидан бирида содир бўлгани тахмин қилинмоқда. Бироқ полиция ўғирлик айнан қаерда юз берганини ошкор қилмаган.
Маълум қилинишича, “Swan Song: Diana, My Sister” китоби жорий йилнинг 22 сентябрь куни Буюк Британияда ва бутун дунёда намойиш этилади ва малика Диананинг ҳаёти ҳақида граф нуқтаи назаридан ҳикоя қилинади.
Қайд этилишича, китобнинг нидерланд тилидаги нашри Нидерландиядаги нашриётнинг босмахонасидан омборга олиб кетилаётган бўлган. Мазкур нашрнинг ҳуқуқларига Overamstel нашриёти эгалик қилади. Китобнинг асосий нашриётчиси эса Penguin Random House таркибидаги Penguin Michael Joseph ҳисобланади.
BBC ушбу нашриётлардан воқеа юзасидан изоҳ олишга уринган, бироқ жавоб ололмаган.
Маълумот учун, Диана Спенсер 1961 йил 1 июль куни Англиянинг Норфолк графлигидаги Сандрингем қироллик мулкида жойлашган Парк-Хаус қароргоҳида туғилган. У 1981 йилда ўша пайтдаги Уэльс шаҳзодаси, ҳозирги қирол Чарльз III га турмушга чиққан. Шундан сўнг у дунёдаги энг кўп суратга олинган аёллардан бирига айланган. Бироқ уларнинг никоҳи бузилиб, 1996 йилда ажрашиш билан якунланган.
Диана 1997 йилнинг августида 36 ёшида севгилиси Доди ал-Файед билан автомобилда кетаётганида Париж кўчаларида ҳалокатга учраган. Бунинг оқибатида малика вафот этган. У вафот этган пайтда ўғиллари шаҳзода Уильям ва шаҳзода Гарри 15 ва 12 ёшда бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Чарльз Спенсер ўтган ой китоб нашр этилишини эълон қилган эди. Китоб Малика Диананинг ҳаёти ва унинг укаси билан муносабатлари ҳақида ҳикоя қилади. Унинг нашри Диананинг вафотининг 30 йиллиги арафасида чиқарилиши режалаштирилган.
Live
Барчаси“Бойсун дўпписи” патентланди
16 сентябр
Рональд Куманнинг аёли 65 ёшида вафот этди
16 сентябр