Малида вазият жиддий: исёнчилар пойтахтни қамал қилди
Олам
−
21 Май 3814 1 дақиқа
Бугун, 21 май куни Мали пойтахти Бамакони террорчилар қамал остига олди. Оқибатда ўнлаб транспорт воситалари, жумладан, ёнилғи танкерлари, микроавтобуслар ва юк машиналари ёқиб юборилган. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Мали ҳукуматининг маълум қилишича, террорчилар шаҳарни қамал қилишни кучайтирмоқда. Пойтахт Бамакода вазият жиддийлигича қолмоқда. Шаҳарга кириш ва чиқиш йўллари беркитиб қўйилган.
Тармоқларда тарқалган видеоларга кўра, ҳодиса Бамако ғарбидан таҳминан 45 км узоқликда содир бўлган. Видеода микроавтобуслар ва автомобилларнинг ёниб кул бўлганини кўриш мумкин. Қурбонлар ва яраланганлар ҳақида аниқ маълумот йўқ.
“Ал-Қоида”га алоқадор JNIM террористик гуруҳи жорий йилнинг апрель ойидан мамлакатнинг турли чеккаларига, жумладан, ҳарбий базалар ва аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудларга ҳужумлар уюштирган. Босқинлар май ойининг ўрталарига келиб кескин тус олди.
Террорчилар жорий йилнинг 6 май куни Мопти туманидаги Корикори ва Гомоссогоу қишлоқларига уюштирган қуролли босқин оқибатида 30 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган ва ўнлаб инсонлар яраланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мали ҳукуматининг JNIM гуруҳига қарши уюштирган дрон операцияларида учоқлардан бири қишлоқдаги тўйга келиб тушгани ва ҳодиса оқибатида 10 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Ҳожиакбар Муҳаммаджонов
Live
БарчасиБухорода яна зилзила бўлди
21 Май