Малида ҳарбийлар исён кўтарди. Бош вазир ва Президентнинг ўғли қўлга олинган

Олам

image

Африкадаги Мали давлатининг Кати шаҳрида ҳарбийлар исён кўтарди. Шаҳар пойтахт Бамакодан 15 км узоқликда жойлашган. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.

Агентликнинг ёзишича, шаҳарда отишма бошланган, кейинроқ ҳарбийлар исён бошлагани маълум бўлган.

“LSi Africa” нашрининг маълум қилишича, исённи Миллий гвардия полковниги Садио Камара бошқариб турибди. Исёнчилар Бош вазир Бубу Сиссе ва Президентнинг ўғли Карим Кейтани ҳибсга олган. Бундан ташқари, Мудофаа вазири Иброҳим Дахир Дембеле ҳибсга олиниш арафасида.

Маълумотларга кўра, Катидан Президент саройи Кулубага ҳарбийлар жанговар техникалар билан йўлга тушган.

Малидаги Франция элчихонаси мамлакатда вазият нотинчлигини айтиб, фуқароларини эҳтиёт бўлишга чақирган. Испания элчихонаси фуқароларидан ҳам Кати ва унинг атрофига бормасликни сўраган.

Малида июндан бери вазият нотин. Мамлкатда норозилик намойишлари тинмаяпти. Улар Президент Иброҳим Бубакара Кейтанинг истеъфосини талаб қиляпти. 2012 йилда ҳам Малида исён уюширилиб, Президент Амаду Тумани Туре ҳокимиятдан ағдарилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мали исён

Баҳолаганлар

216

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг