Malibu’ни “кўп гапирмасдан” қўйворишни буюрган командир ва ҳайдовчи жазога тортилди
Жамият
−
02 Август 2021
40002Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида йўл-патруль хизмати ходими раҳбариятдан келган буйруққа кўра, қоида бузган ҳайдовчига жарима ёзмасдан қўйиб юборгани ҳақида хабар берган эдик. Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, воқеа жорий йилнинг 28 июль куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар ҳудудида ўтказилган назорат-рейд тадбирлари давомида, М.Улуғбек кўчасида содир бўлган. Ҳудудда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А.Исмоилов томонидан “OʼZTEMIRYOʼLMASHTAʼMIR” унитар корхонасига тегишли бўлган Malibu русумли автомобиль ҳайдовчиси ҳаракат вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаганлиги сабабли тўхтатилган.
Текширув давомида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи барча ҳужжатлар ҳайдовчининг ёнида бўлган.
Ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг 125-моддаси 1-қисмга (хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиш) асосан EV-21 серийали 10-972827 рақамли электрон шаклдаги баённома расмийлаштирилган.
“Маъмурий баённомани расмийлаштириш жараёнида ЙПХ ходимининг командири алоқага чиқиб, кўп ушлаб турмаслигини, ҳайдовчига нисбатан “хушмуомала”да бўлишини айтиб, транспорт воситасини қўйиб юборишини айтган. Шундан сўнг ҳайдовчи ҳаракатни давом эттирган”, дейилади хабарда.
Ушбу ҳолатда (рация орқали боғланган) 2-минтақавий ҳудуд ЙПХ отряди командири амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларини бузганлиги учун интизомий жазоланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь