Malibu’да 3 кишини уриб, учириб юборган ҳайдовчи қамоққа олинди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Андижон вилоятида Malibu-2 пиёдалар йўлагидан ўтаётган 3 кишини катта тезликда уриб юборгани ва оқибатда 2 киши вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу ҳодисани содир этган Malibu ҳайдовчиси қамоққа олинди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, ҳозирда ҳайдовчи процессуал тартибда қамоққа олинган. Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИОФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳодиса жорий йилнинг 25 июнь куни содир бўлган. Андижон шаҳар “Янги Бўстон” МФЙ Амир Темур шоҳ кўчасидаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида 1997 йилда туғилган ҳайдовчи Р.З. ўзига тегишли бўлган Malibu-2 русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 3 нафар пиёдани уриб юборган. ЙТҲ оқибатида пиёдалар олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган. Бироқ шифокорлар томонидан кўрсатилган барча тиббий муолажаларга қарамасдан, уларнинг 2 нафари вафот этган.

Бундан олдинроқ ҳам Андижонда аянчли ЙТҲ содир бўлган эди. Ўшанда Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган “Андижон полькаси” тадбирига кетаётган бир гуруҳ ўқувчилар йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида 1 нафар ўқувчи вафот этганди.
 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг