Мальдив ороллари исроилликларнинг мамлакатга киришини тақиқлаяпти
Олам
−
03 Июнь
3942Малдив ороллари республикаси Исроил фуқароларини мамлакат ҳудудига киришини тақиқлашга тайёргарлик кўрмоқда. Давлат раҳбари Муҳаммад Муиззоунинг Вазирлар Маҳкамаси тавсиясига кўра қабул қилинган бу қарори ҳақида кеча, 2 июнь куни Миллий хавфсизлик ва технологиялар вазири Али Эҳсон матбуот анжуманида маълум қилди.
"Ушбу қарор кучга кириши учун қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш талаб этилади", дейилади Президент маъмурияти баёнотида.
Исроил билан дипломатик алоқаларни давом эттирмаётган Ҳинд океанидаги орол давлати Ғазо секторидаги фаластинликлар билан бирдамлик белгиси сифатида шундай қадам ташлади.
Малдив ороллари Президенти идораси матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш ва ишлар агентлиги (UNRWA) орқали фаластинликларга ёрдам бериш учун маблағ йиғиш кампаниясини бошлашни ҳам буюрган. Давлат муҳтож фаластинликларнинг эҳтиёжларини баҳолаш учун махсус вакил тайинлайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь