Малайзияда 2 ҳарбий вертолёт тўқнашди. Тирик қолганлар йўқ (видео)

Олам

−

image

Малайзияда ўқув парвози чоғида иккита вертолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда мамлакат Ўт ўчириш ва қутқарув хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Малайзия Ҳарбий-денгиз кучларининг иккита вертолёти қироллик денгиз флоти парадига тайёргарлик кўраётган вақтда ҳавода тўқнашиб кетган.

BBC хабарига кўра, экипажнинг 10 аъзоси ҳалок бўлган, тирик қолганлар йўқ. Ҳодиса Малайзиянинг ҳарбий-денгиз базаси жойлашган Лумут шаҳрида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, битта вертолёт югуриш йўлакчасига, иккинчиси яқин атрофдаги бассейнга қулаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Магадан вилоятида Ми-8 вертолёти ҳалокатга учраганди. 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг